Қайд этилишича, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хэнань провинцияси Луо Янг шаҳридаги “Shi Ying Machinery” ҳамда “Luoyang” компанияларида бўлиб, Ли Шийинг ва расмийлар билан ўтказилган музокараларда тракторлар ишлаб чиқариш лойиҳасини бошлаш масалаларини муҳокама қилди.
Унга кўра, Қувасой шаҳридаги саноат зонасида умумий лойиҳа қиймати 100 миллион доллар бўлган, биринчи босқичда 30 миллион доллар сарфланиши кўзда тутилган тракторлар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади. 2025 йилнинг якунига қадар миллий бренд асосида бир нечта русумдаги тракторлар ишлаб чиқарилади.
Учрашув якунида “йўл харитаси“ асосида амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.
Маълумот учун, “Shi Ying Machinery” компаниясида турли русумдаги тракторлар, “Luoyang”да эса йўл ва қишлоқ хўжалиги учун техника ҳамда тракторлар ишлаб чиқарилади. 50 дан 300 от кучига эга бўлган тракторларни йиғиш саноатига эга компаниялар Хитойда етакчи ўринни эгаллайди. Йўл хўжалиги учун мўлжалланган техникалар ҳам юқори сифати, иш унумдорлиги билан харидоргир.









