Фарғона водийсига етказиб бериладиган бензин ҳажми 7 баробарга кўпайтирилди

    Кеча хабар берганимиздек, Фарғона водийсида бугун, 5 сентябрь куни соат 12:00 дан 36 соат давомида «Оҳангарон–Пунгон» магистраль газ қувури орқали табиий газ узатиш вақтинча тўхтатилади.

    Шу муносабати билан автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари (АГТКШ) фаолиятига ҳам вақтинча чеклов ўрнатилишини эълон қилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ ҳудуд аҳолисининг автобензинга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш мақсадида биржа савдоларига Фарғона водийси учун 2000 тонна бензин қўйишини маълум қилди.

    "Бу кўрсаткич шу кунга қадар ўртача кунлик 250, 300 тоннани ташкил этарди. 2000 тонна одатий кунга нисбатан 7 карра кўп дегани," — дейилади хабарда.

    Шунингдек, нефть базалар фаолияти 24 соатлик иш режимига ўтказилиб, автобензинни ҳудудий АЁҚШларга узлуксиз етказиб берилиши таъминланиши айтилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates