Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ Ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, AI-92 русумли автобензин нархини босқичма-босқич пасайтириш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, Бухоро НҚИЗда ишлаб чиқарилган AI-92 русумли автобензиннинг биржа савдоларидаги 1 тоннаси бошланғич нархи биринчи босқичда 12 млн 881 минг сўмдан 12 млн 628 минг сўмга туширилди. Бу эса ўз навбатида, 1 литр AI-92 русумидаги автобензиннинг биржадаги бошланғич нархи 9 400 сўм дегани.
Бу нафақат истеъмолчилар учун қулай нарх, балки бутун бозорга ижобий таъсир кўрсатади.








