Фарғона вилояти ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан уюшган жиноий гуруҳларнинг фаолиятига чек қўйиш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар давомида “Бахти Ташкентский” лақабли Қудратуллаев Бахтиёр Запаровичга яқин жиноий алоқаси бўлган Фарғона шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 109-моддаси билан судланган, Халилов Достон Холбўта ўғли қўшни Қирғизистон Республикасига қочиб ўтмоқчи бўлган пайт, "Дўстлик" чегара постида қўлга олинди.
Фирибгарлик бўйича айбланаётган шахс қидирилмоқда
Мардон Ёқубов ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш каби жиноят иши доирасида терговдан қочиб яширинган.