Афсуски, юрисконсульт Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинди.
Аслида тадбиркор «Оқ-ёр» МФЙ ҳудудидаги умумий овқатланиш шохобчасида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат манфаатига 64 млн сўм зарар етказган.
Юрисконсульт эса 9 млн сўм эвазига ёзилган зарар суммасини камайтириб беришини айтиб, дастлаб 1 млн сўмини олади, қолган 8 млн сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.