Туман ҳокимлари ўринбосарлари ва ёрдамчилари жиноят устида ушланди

    Деҳқонобод тумани ҳокимининг ўринбосари туман ҳокимлигининг маъмурий биноси ёнида 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Ҳоким ўринбосари тумандаги Қорашина шаҳарчасини ободонлаштириш доирасида қурилган объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасига имзо қўйиш учун пора талаб қилган.

    Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур объектдаги камчиликларни солиштирма далолатнома расмийлаштириш йўли билан бартараф этиб бериш эвазига 15 млн сўм олган вақтида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси етакчи мутахассиси ҳам қўлга олинди.

    Ҳозирда ҳоким ўринбосари ҳамда давлат унитар корхонасининг етакчи мутахассисига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

    ДХХнинг хабарига кўра, Навоий шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбари фуқарога Хатирчи туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси тавсияномаси асосида банкдан 100 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағи олиб бериш эвазига 20 млн сўм олган вақтида ушланди.

    Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, муқаддам судланган ҳоким ёрдамчиси ўз хизмати учун 10 млн сўм ҳамда Хатирчи туманидаги акциядорлик тижорат банки мутахассиси эса тегишли ҳужжатларни тайёрлаб, кредит маблағи ажратиб бериш эвазига 2 млн сўм олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Шаҳрихон туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога банкдан 100 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағи ажратилишида ёрдам бериш эвазига 9 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Ҳозирда ҳоким ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 214-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates