Фарғонада “Damas” каналига тушиб кетди

    Шу йилнинг 19 октябрь куни Фарғона вилояти, Тошлоқ тумани “Найманбўстон” МФЙда яшовчи фуқаронинг бошқарувида бўлган “Damas” русумли транспорт воситаси эҳтиётсизлик оқибатида Фарғона каналига тушиб кетганлиги ҳақида ФВБга хабар тушди.

    Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

    Хабарга асосан ФВВ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ва қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида автомобиль каналдан чиқариб олинган.

    Маълумотларга кўра, автомобилда ҳайдовчи билан бирга икки нафар вояга етмаган фарзанди бўлган. Ҳайдовчи ва унинг икки нафар фарзанди автомобиль сувга тушган вақтда ўз ҳаракатлари билан қуруқликка чиқиб олган.

    Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates