Фарғонада фидойи инсонлар шарафланди

    Фарғона вилоятида ҳам Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни байрами кенг тантана қилинди. Фарғона шаҳридаги “Файз” тантаналар мажмуасида ўтказилган байрам тадбирида Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Хайрулло Бозоров барчани байрам билан қутлади.

    Жорий йилда вилоятидаги 9 та пахта-тўқимачилик, 13 та ғаллачилик, 20 та мева-сабзавотчилик ҳамда 2 та чорвачилик кластерлари томонидан маҳсулот етиштириш ва қайта ишлаш, экспорт қилиш борасида қувонарли ютуқларга эришилди. Пахта етиштиришда кластер усули самараси сифатида соҳага киритилаётган инновацион технологиялар ҳажми 155 фоизга кўпайиб, ҳосилдорлик 3-5 центнерга ошди.

    Муҳтарам Президентимизнинг Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан йўллаган байрам табригида ғаллачилик соҳасида эришган ютуқлари учун вилоятнинг Ёзёвон туманидаги “Баҳромбек” фермер хўжалиги, Риштон туманида жойлашган “Қаҳрамон” ғаллачилик кластери ҳамда пахтачилик соҳасида Учкўприк туманидаги “Миржалол Гулистон дурдонаси” фермер хўжалиги ютуқлари алоҳида эътироф этилди.

    Ўзбекистонни 2017-2021 йилларда янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида барча соҳалар қатори қишлоқ хўжалигини ҳам модернизация қилиш борасида энг муҳим вазифаларни аниқ белгиланиб, уларни изчил амалга оширилаётгани соҳадаги улкан муваффақиятларга асос бўлиб хизмат қилмоқда.

    Вилоятда ташкил этилган мева-сабзавотчилик кластерлари томонидан жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида 215,7 миллион долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилиниб, бу вилоятнинг қарийб 40 фоиз экспорт улушини ташкил этгани ҳам алоҳида эътироф этилди.

    – Алишер Навоий бобомиз “Олам аҳлининг тўқлиги, қувончи, аввало, ерга уруғ сочиб, бебаҳо ноз-неъмат етиштирадиган фидойи инсонлар меҳнатидандир”, дея бежиз таъриф этмаганлар, – дейдди биз билан суҳбатда Олтиариқ туманидаги “Садоба Саҳоба” фермер хўжалиги раҳбари Сапурахон Болтаева. – Муҳтарам Юртбошимиз томонидан фермер хўжаликлари ва умуман, қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, барча зарур шароит ва имкониятлар яратиб берилмоқда. Бу эса барча ишларимизда дастуриламал бўлмоқда.

    Шодиёна давомида бир гуруҳ фидойи ҳамюртларимизга “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси”, “Сув хўжалиги аълочиси”, “Меҳнаткаш деҳқон”, “Илғор фермер”, “Намунали томорқачи” сингари кўкрак-нишонлари тантанали равишда топширилди. Бундан ташқари, жорий деҳқончилик йилида ютуқларга эришган бир гуруҳ соҳа вакилларига вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди.

    Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар байрам дастурига янада шукуҳ улашди.

    Ш.ТЎХТАМАТОВ,

    журналист

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates