Фарғонада икки киши қудуқдан олиб чиқилди, лекин...

    Хавфсизлик 18 июн 2021 1450

    Фарғона вилояти Фарғона туманида ФВВ ходимлари томонидан қудуқдан икки нафар фуқаро олиб чиқилди: улардан бири вафот этган.

    17 июнда Фарғона тумани Дўстлик МФЙ Нилуфар кўчасидаги уйларнинг бирида 50 метр чуқурликдаги қудуқни тозалаш мақсадида тушган фуқаронинг бошига ичида тупроқ тўла темир челак тушиб, воқеа жойида вафот этган.

    Ушбу ҳолатга аниқлик киритилганда, уй эгаси томонидан қудуқни тозалаш ишлари олиб бораётган вақтда, темир челак арқони узилиб кетган. Бошидаги ҳимоя каскаси борлигига қарамасдан фуқаро оғир тан жароҳати билан ҳалок бўлган.

    Ҳодисани кузатиб турган яна бир фуқаро ёрдам бериш мақсадида чуқурликка тушади ва қайтиб чиқолмаган.

    Мазкур вазият юзасидан вилоят ФВБ ходимлари зудлик билан белгиланган манзилга етиб борган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида, қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида 50 метрлик қудуқдан 2 нафар фуқаро олиб чиқилган.

    Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates