Фарғонада замонавий радиология бўлими иш бошлади

    Саломатлик 5 август 2021 2436

    Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилоят филиалида 20 ўрин-жойга мўлжалланган радиология (нур терапияси) бўлими очилди.

    Ислом тараққиёт банкининг 550 минг доллар маблағи ҳисобидан Чехия давлатида ишлаб чиқарилган замонавий «TERABALT» нур аппарати олиб келиб, филиалга ўрнатилди. Таъкидлаш лозимки, Фарғонада радиотерапия бўлими очилиши учун охирги бир йил мобайнида маҳаллий бюджет ҳисобидан қарийб 970 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш ишлари олиб борилди.

    Радиология бўлимининг очилиши Фарғона вилоятининг барча беморларига шу ернинг ўзида, ортиқча сарсон бўлмасдан вақтида нур терапия муолажаларини олиш имконини яратади.

    Илгарилари нур муолажасини олиш учун 3-5 ойгача бошқа вилоят онкология муассасаларида навбатда туришига тўғри келарди. Бу эса даволаш самарадорлигини пасайишига, баъзи беморларда навбати етгунига қадар касалликни зўрайиши ҳолатлари кузатиларди. Энди эса ҳудуддаги онкология марказида радиология бўлими барпо этилди ва энг замонавий радиотерапевтик ускуна ҳамда етук кадрлар билан таъминланди, деб хабар беради Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотига таяниб.

    Радиолог шифокорлар Беларус, Ҳиндистон ва Туркия давлатларининг етакчи клиникаларида ўз малакаларини ошириб келди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates