— Маълумки, бугунги кунда «COVID-19» инфекцияси онкологик касалликка чалинган беморларда жуда оғир ўтиб, баъзида аянчли ҳолатларга ҳам сабаб бўляпти.
Шу боис, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан онкологик хасталиклар билан оғриётган беморларни коронавирус инфекциясига қарши эмлаш зарур, деб белгиланди.
Бироқ бунда тиббий муолажалар турига эътибор қаратиш лозим бўлади. Яъни, агар беморда кимё ёки нур терапия курси ўтказиладиган бўлса, эмлаш ушбу муолажадан аввал қилиниши зарур.
Чунки кимё ёки нур терапия мураккаб тиббий муолажа ҳисобланиб, у инсон организмида иммун тизимининг кучсизланишига олиб келади. Натижада бу пайт бемор вакцина олганда, танада коронавирус инфекциясига қарши жавоб реакция – антителалар ишлаб чиқарилиши паст бўлади.
Шу боис ҳам мутахассислар ўсма хасталикларига чалинган инсонларни кимё ёки нур терапиядан аввал эмланишини маслаҳат беради. Бу билан махсус терапия сабабли иммунитет кучсизланган вақтда беморнинг «COVID-19» инфекциясига чалиниш хавфи пасаяди.
Демак, тўғридан-тўғри кўрсатма шуки, онкологик касалликларга чалинган инсонларнинг коронавирус инфекциясини енгил ўтказиши учун ҳам вакцинация қилиниши зарур.
Мутахассис билан суҳбатни Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати «Ўзбекистон 24» телеканали билан ҳамкорликда ташкиллаштирган «COVID-19»: Савол-жавоб» телелойиҳасида олиб борди.