Фарғонадаги газ портлаши оқибатида яна уч киши ўлди, 5 киши қамоққа олинди

    Мазкур ҳолатга 5 м/куб сиғимли контейнерга газ қуйиш жараёнида ёриқ келиб чиқиб, газ моддаси ташқарига сизиб чиқиши сабаб бўлган.

    Жорий йилнинг 17 декабрь соат 13:45 ларда Фарғона шаҳар, Янгийўл маҳалласидаги “Petrolium” пропан газ қуйиш шохобчасида портлаш ва ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолатга 5 м/куб сиғимли контейнерга газ қуйиш жараёнида ёриқ келиб чиқиб, газ моддаси ташқарига сизиб чиқиши сабаб бўлган.

    Оқибатида 1 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган, шу ҳудудда бўлган бир нечта фуқаролар турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилганди. Маълум қилинича, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан улардан 3 нафари шифохонада вафот этган.

    Фарғона вилоят ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда 259-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

    Ҳозирги кунда жиноят иши доирасида 5 нафар шахс процессуал тартибда қамоққа олинган.

    Ҳолат юзасидан тегишли экспертизалар тайинланган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates