Бу ҳақда "Дунё" АА. хабар қилди.
Бош консулхона ходимлари томонидан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ваколатхонасининг фаол кўмаги билан Новосибирскда ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолари туфайли юртимизга қайта олмаётган ёш оилага ёрдам кўрсатилди. Россия томонидан зарур ҳужжатларни олиш учун барча имкониятлар ишга солинди.
Ҳамюртларимиз 15-декабрь куни Новосибирск аэропортидан Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.