Мамлакатимизда саноат усулида креветка етиштирилади

    Қишлоқ хўжалиги вазирлигида “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси раҳбарияти ҳамда Хитойнинг “Shandong Youfa Group” компанияси вакиллари учрашуви бўлиб ўтди.

    Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик, хусусан, Ўзбекистонда креветкани саноат усулида етиштиришни йўлга қўйиш масаласига эътибор қаратилди.

    Шунингдек, хитойлик экспертларга Ўзбекистонда креветка етиштириш учун мавжуд шарт-шароитлар, табиий ва сунъий сув ҳавзалари, сув ҳажми ва шўрлик даражаси каби зарурий маълумотлар тақдим этилди.

    Ўз навбатида экспертлар томонидан бугунги кунда Хитой Халқ Республикасида креветка етиштиришнинг технологияси, усуллари, ҳажмлари ва бошқа аҳамиятли жиҳатлари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.

    Айтиш жоиз, бугун жаҳонда энг сердаромад тармоқлардан бири бўлган балиқчилик саноати инсоният тамаддунининг илк босқичларидаёқ ривожлана бошлаган. Ўтган давр мобайнида балиқ маҳсулотлари аксарият халқлар дастурхонидан нафақат кундалик егулик, балки саломатлик учун энг зарур маҳсулот сифатида мустаҳкам ўрин эгаллади.

    Музокаралар чоғида Хитой компанияси вакиллари Ўзбекистонда креветка етиштиришнинг 4 хил усулини қўлламоқчи эканликларини айтиб ўтишди. Ушбу 4 хил услубда креветка боқишнинг негизида сувни сунъий тарзда шўрлатиш ётади. “Shandong Youfa Group”” компанияси директорининг айтишича, сунъий тарзда шўрлатилган сувда креветка боқилгандан сўнг, артемия балиғини ҳам боқиш кўзда тутилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates