Фарғонанинг учинчи анклав ҳудудида сайёр қабул ўтказилди

    Мамлакатимизда 25 август 2022 1536

    Фарғона вилоятининг тоғлар бағридаги Сўх, Шоҳимардон каби анклав ҳудудлар қаторида Риштон туманининг «Чўнғара» маҳалла фуқаролари йиғинини ҳам санаб ўтиш мумкин.

    Чўнғара қишлоғи географик жойлашуви жиҳатидан жуда ноёб. Бу ерда Қирғизистон ва Ўзбекистон чегараларини қатъий белгилаш жуда мушкул. Ерлари каби икки халқ бир бирига қуда анда бўлиб кетишган. Буларни чинакамига эт билан тирноқ, дейиш мумкин.

    Чор тарафи қўшни Қирғизистон чегаралари билан уйғунлашиб кетган бу қишлоқ аҳолиси учун вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан сайёр қабул ташкил этилди.

    Мустақиллигимизнинг 31 йиллик шодиёналари арафасида «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» шиори остида ташкил этилган сайёр қабулда Фарғона вилоят адлия бошқармаси мутасаддилари билан биргаликда, Риштон туман ички ишлар бўлимининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш вакиллари, туман халқ қабулхонаси, Халқ депутатлари Риштон туман Кенгаши депутатлари, кадастр, тиббиёт бирлашмаси каби ўндан ортиқ ташкилот ва идора ходимлари иштирок этди.

    — Сайёр қабул давомида 120 дан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди, — дейди Риштон туман адлия бўлими бошлиғи Муроджон Қодиралиев. — 100 нафар чўнғараликларнинг доимий яшаш учун рўйхатга қўйилиши таъминланди, 30 нафар талабгорларга хорижга чиқиш биометрик паспортлари топширилиши, 15 нафар фуқароларга фуқаролик паспорти расмийлаштириш учун ҳужжатлар тайёрланди. Шунингдек, давлат хизматлари маркази томонидан кўчма мобил автобус орқали 20 га яқин 6 турдаги хизматлар кўрсатилди.

    Таъкидлаш жоизки, фуқаролардан келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди, муддат ва маблағ талаб этиладиган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди. Туман адлия бўлими юридик маркази томонидан ушбу қизил ҳудудга киритилган маҳалла фуқаролар йиғинидаги 44-умумтаълим мактаби ва давлат мактабгача таълим муассасасини «Е-huquqshunos» тизими орқали ҳужжат айланиш тизими тўлиқ ишга туширилиши таъминланди.

    Эътиборли жиҳати шундаки, сайёр қабул давомида қуйидан юқорига тамойили остида аҳолининг қонунчиликка киритиладиган ўзгаришлари юзасидан таклифлари ҳам тингланди. Аҳолининг Олий ўқув юртларига қабул учун анклав ҳудудларга ажратилаётган квоталар, эр ва хотинларнинг икки давлат фуқаролигига оид кўплаб фикрлар,таклифлар ва мулоҳазалари эшитилди.

    Фарғона вилоят адлия бошқармаси.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates