Фаррух Турсунов Ўзбекистоннинг Андоррадаги биринчи элчиси этиб тайинланди

    Ўзбекистон элчиси (қароргоҳи Мадрид шаҳрида жойлашган) Фаррух Турсунов Андорра ҳамраиси, Франция Президенти Эммануэль Макронга ишонч ёрлиқларини топширди.

    Тантанали маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқот чоғида дипломат Франция раҳбарига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номидан самимий салом ва эзгу тилакларни етказди.

    Эммануэль Макрон ўз навбатида, Ўзбекистон раҳбарига ўз ҳурмати ва миннатдорчилигини билдириб, икки давлат ўртасидаги муносабатлар алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади.

    Франция етакчиси Ўзбекистон билан икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳим вазифа эканини алоҳида таъкидлаб, элчининг профессионал дипломатик маҳорати мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришга катта ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

    "Биз Ўзбекистон билан дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга катта аҳамият қаратамиз ва барча соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрмиз", деди у.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates