Қайд этилишича, Исроил фуқароларидан қуйидаги талабларга қатъий амал қилиш сўралган.
- Оммавий жойларда яҳудий ёки Исроил рамзларни намойиш қилишдан сақланиш;
- Ижтимоий тармоқларда жойлашуви ёки ҳаракат режалари ҳақида маълумот бермаслик;
- Исроил ёки яҳудийлик билан боғлиқ оммавий тадбирлардан четда бўлиш;
- Маҳаллий хавфсизлик хизмати кўрсатмаларига тўлиқ амал қилиш ва таҳдид ҳолатида дарҳол уларга бўйсуниш;
- Оммавий жойларда янада ҳушёрликни ошириш.
- Фақат ишончли иловалар орқали такси чақириш, нотаниш машиналарга ўтирмаслик.
Шунингдек, Исроилнинг Ўзбекистон ҳудудидаги фуқаролари +998-93-172-58-00 рақамига ёки Исроил ҳукуматининг “Натив“ ташкилотига тегишли фавқулодда алоқа марказига +998-90-054-81-39 рақами орқали ёрдам олиш учун мурожаат қилишлари мумкинлиги айтилган.









