Чокай Кочар ватандошларимиз ўртасида бирдамликни мустаҳкамлаш, ўзбек миллий маданиятини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш йўлидаги фидокорона саъй-ҳаракатлари учун ушбу юксак эътирофга лойиқ кўрилди.
Ўзбекистон элчихонасида ташкил этилган тадбирда мамлакатимиз элчиси Илҳом Ҳайдаров Чокай Кочарга Ўзбекистон маданияти элчиси кўкрак нишони ва махсус сертификатни тантанали тарзда топширди.
Чокай Кочар мазкур юксак лавозимга лойиқ кўрилгани учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдириш баробарида, мамлакатимизнинг бой тарихий ва маданий меросини Туркияда кенг тарғиб қилишга барча билим ҳамда имкониятларини сафарбар этишини билдирди.
"Икки давлат раҳбарларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон – Туркия стратегик шериклик муносабатлари сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди, – деди у. –Ҳамкорлик барча йўналишда, хусусан, маданий-гуманитар соҳада фаоллашиб бормоқда. Менга Ўзбекистон маданияти элчиси мақоми берилиши эса икки қардош халқ ўртасида маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.









