Федерациянинг 38 вакили ҳоким ёрдамчиси сифатида иш бошлади

    Давлатимиз томонидан амалга оширилаётган барча ислоҳотлар инсон ва унинг қадр-қиммати учун хизмат қилаётганини бугун барчамиз ўз ҳаётимиз мисолида яққол ҳис этмоқдамиз.

    Ўтган йиллар мобайнида амалга оширилаётган ислоҳотлар одамларимизни қийнаб келаётган муаммоларга барҳам бериб, уларда розилик ҳамда миннатдорлик ҳиссини уйғотмоқда.

    Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги фармони ҳам халқимизнинг манфаатини ўйлаб ўз вақтида қабул қилингани билан аҳамиятлидир.

    Аҳолимизнинг аксариятида тадбиркорлик билан шуғулланишга бўлган қизиқиш юқори. Лекин аксарият ҳолатларда улар бирор ишнинг бошини тутишига, ўз лойиҳасини амалга оширишига имконияти йўқ, қурби етмайди. Юқоридаги фармон билан ана шундай инсонларга кўмаклашиш тизимини янада фаол ташкил этиш кўзда тутилган.

    Мазкур ҳужжат билан 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси лавозимлари таъсис этилди.

    Улар маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни хонадонбай ўрганади, аҳоли бандлик даражаси, оилаларнинг даромад манбалари, томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолати ҳамда даромадли меҳнатга бўлган интилиши ва эҳтиёжларини ўрганади, таҳлил қилади ва ўз ўрнида уларнинг турмуш шароити, яшаш тарзи яхшиланишига, даромадлари ошишига кўмаклашади.

    Фахр билан айтишимиз мумкин, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси тизимида меҳнат қилиб келаётган 38 нафар ходим Президентимиз фармони билан янги ташкил этилган ҳоким ёрдамчиси лавозимларига лойиқ топилиб, ўз фаолиятини бошлади.

    Тизимимиз ходимларига билдирилган бундай ишонч — Федерациямиз учун юксак шараф.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates