Самарқанд вилояти коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида фаолият юритган ҳоким ёрдамчиси 20 нафар фуқаролар номига кредит маблағларни расмийлаштириб ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборгани аниқланди.
Учтепа туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг «Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича» ҳоким ёрдамчиси қўлга олинди.
ДХХ жиноят тафсилотларини маълум қилди.
Тошкент ва Жиззах вилоятларида Давлат хавфсизлик хизматининг вилоят бошқармалари ходимлари томонидан маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятини ўрганиш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.
Уларнинг ҳаракатсизлиги оқибатида 110 дан ортиқ тадбиркорнинг мурожаати ўз вақтида кўриб чиқилмади.
Вилоятдаги энг муҳим сифат кўрсаткичларига эришган ҳамда самарали меҳнат қилаётган ўрта-махсус маълумотга эга талабгорлар танлаб олинди.
Президентимиз жорий йил 26 сентябрь куни маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказган видеоселектор йиғилишида “Маҳаллалар — давлатимизнинг энг катта замини” эканига урғу берди. Шунингдек, эндиликда ҳар бир маҳаллада “Маҳалла еттилиги” тизими иш бошлаши маълум қилинди.
Сурхондарёда ҳоким ёрдамчиси фуқаролар номига 132 млн сўм кредит олиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборгани аниқланди.
АОКАда ўтказилган брифингда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Ўткир Ҳамроқулов ўтган 9 ойда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.