Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Узун туман бўлими томонидан “A.П.” фермер хўжалиги раҳбарининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, Давлат кадастрлар палатаси Узун туман филиали мутахассиси А.Х. 3 нафар фуқарога сохта ҳужжатлар асосида “А.П.” фермер хўжалигига тегишли бўлган сувли ер майдони учун эгалик ҳуқуқини берадиган кадастр ҳужжатларини тайёрлаб берганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 229-6-моддаси (суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.