Шу йилнинг 15 октябрь куни Жаҳон чемпионати саралаш турнири доирасида Ўзбекистон ва БАА терма жамоалари учрашувга қизиқиш юқори бўлмоқда.
Чипталарни ноқонуний олиб сотиш ҳамда сохталаштириш ҳолатлари учраётгани ҳақида огоҳлантирамиз, дея хабар беради ЎФА.
“Айнан мана шу ҳолатлар сабабли аввалги ўйинга кўплаб инсонлар қалбаки чипталар олган ҳолда стадионга кира олишмади. Бундай нопок ишга қўл урганларга қатъий чора кўрилишини маълум қиламиз.
Футбол мухлисларини чайқовчилар қўлидан чипта олмасликка чақирамиз. Қалбаки чипталар билан стадионга киритилмаслиги ҳақида огоҳлантирамиз”, дейилади хабарда.