Фермер хўжаликларига ажратилган минерал ўғитлар талон-торож қилинганлиги аниқланди

    Хавфсизлик 19 апрел 2021 990

    Фуқаро С.К.нинг яшаш хонадонида яширин ишлаб чиқарилган сифатсиз минерал ўғитдан 25 тоннасини 32,5 млн сўмга харид қилиб, тумандаги фермер хўжаликларига ҳақиқий “Аммафос” минерал ўғити сифатида тарқатиб юборган.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Балиқчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Агрокимёҳимоя” ХАЖ Балиқчи тумани филиали экспедитори Ш.Р. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фермер хўжаликларига ажратилган 25 тонна “Аммафос” минерал ўғитини ҳар бир тоннасини 3,5 млн сўмдан ҳисоблаб, жами 87,5 млн сўмга “А.” МЧЖ ишчиси Д.Қ.га сотиб юбориб, филиал манфаатларига 91,4 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

    Шунингдек, Ш.Р. ўзининг ноқонуний ҳаракатларини ва етказилган зарарни яшириш мақсадида, фуқаро С.К.нинг яшаш хонадонида яширин ишлаб чиқарилган сифатсиз минерал ўғитдан 25 тоннасини 32,5 млн сўмга харид қилиб, тумандаги фермер хўжаликларига ҳақиқий “Аммафос” минерал ўғити сифатида тарқатиб юборган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates