Февралда ёнилғи ва йўлкира нархлари кескин ошган

    Долзарб 13 март 2024 1770

    Марказий банк февраль ойи учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан сезилган инфлация даражаси ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.

    Унга кўра, аҳоли томонидан сезилган инфлация даражаси 12,7 фоизни ташкил қилган.

    Ҳудудлар кесимида инфлациянинг энг юқори даражаси Тошкент шаҳри – 16,1 фоиз ва Сирдарё вилоятида – 13,9 фоиз, энг паст даражаси эса Қорақалпоғистон – 9,1 фоиз ва Хоразм вилоятида – 10,7 фоиз сезилган.

    Сўровномада қатнашганларнинг катта қисми бензин ва ёқилғи ҳамда йўлкира ва ташиш хизматларини нархларида юқори ўсиш кузатилган асосий турдаги товар ва хизматлар сифатида қайд этган.

    Бунга февраль ойининг охири ва март ойининг бошларида бутун республика бўйлаб газ етишмаслиги сабабли метан ёқилғи қуйиш шохобчаларининг тўлиқ ёпилиши ёки фаолиятининг чекланиши таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates