баннер
14 мар 2025
21:32

    Финляндия Россия билан чегарада деворни муддатидан олдин қурмоқчи

    Финляндия-Россия чегарасида тахминан 200 километр узунликдаги тўсиқ белгиланган муддатга нисбатан тезроқ қурилмоқда.

    Режалаштирилган ишларнинг катта қисми 2025 йилда якунланади.

    Бу ҳақда Финляндия чегара хизмати раҳбари Маркку Хассинен маълум қилди.

    “Тўсиқ қурилиши асосан шу йил якунланади. Фақат айрим қисмлари 2026 йилда битказилади, дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради Yle. Илгари тўсиқ қурилиши фақат 2026 йил охиригача якунланиши кутилган эди, дейилади порталда.

    2022 йил июнь ойида Финляндия Ички ишлар вазирлиги ҳукуматнинг мамлакатни “гибрид таҳдидлар”га қарши курашишга тайёрлаш мақсадида Россия билан чегарадаги ҳудудларда тўсиқлар ўрнатиш режасини эълон қилган эди. 2024-2026 йиллар оралиғида 200 километрга яқин тўсиқни қуриш режалаштирилган эди. 2024 йилнинг март ойида Финляндия Ички ишлар вазирлиги Россия Федерацияси билан чегарадаги деворни жадал қуриш учун 74 миллион евро ажратишни таклиф қилди, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech