Тадбирларда Финляндия расмий идоралари вакиллари, ушбу давлатда фаолиятини юритаётган хорижий давлатлар маданий марказлари раҳбарлари ва ватандошлар қатнашди.
Финляндиянинг Ўзбекистондаги элчиси (қароргоҳи Хельсинки шаҳрида) Илкка Ряйсянен икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик барча йўналишларда, шу жумладан, маданият соҳасида жадал ривожланаётганини айтиб ўтди.
«Бу каби маданий тадбирлар мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга ва ҳамкорлик кун тартибини янада бойитишга хизмат қилади», —деди дипломат.
Мамлакатимиздан ташриф буюрган «Халқлар дўстлиги» ансамбли томонидан ижро этилган миллий куй ва қўшиқлар тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади, деб хабар беради «Дунё» АА.