Фолклор жамоалар чиқишлари ўзгача кайфият улашмоқда

    Маданият 7 май 2022 1962

    “Бойсун баҳори” халқаро фестивалида иштирок этаётган фольклор жамоалари марказий саҳнада ўз чиқишлари билан беллашмоқда.

    Беллашувда республикамизнинг 14 та, хорижий давлатларнинг 5 та фольклор жамоалари иштирок этмоқда. Жумладан, Буюк Британия, Франция, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон давлатларининг фольклор жамоалари ташриф буюришган.

    Дастлаб, беллашувни Андижон вилоятининг фольклор жамоаси ўзига хос миллий қўшиқ ва рақслари билан бошлаб берди.

    Шунингдек, халқаро фольклор фестивали доирасида спорт ва миллий ўйинлар ҳам ташкил этилган.

    Айни вақтда ёшлар камондан ўқ отиш, стол тенниси, волейбол каби мусобақаларда иштирок этиб, ўзларининг жисмоний қобилиятлари ва иқтидорларини намойиш этишмоқда.

    Азимбек Самадов,

    "Янги Ўзбекистон" мухбири.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates