Форел балиқчилигида Наманган бренди яратилади

    Форел тоғлардан оқиб тушадиган энг тезкор дарёларда бўлар эди. Ундаги фойдали органик моддалар ва қуввати юқорилиги учун дунёнинг энг қиммат ресторанлари мижозларининг дастурхонини безаган. Бугун эса форел ўзбек хонадонларининг ҳам севимли таомига айланган.

    Ўзбекистонда форел балиқчилиги мактабини яратган Наманган вилоятида бир неча йирик хўжаликлар ташкил этилди. Уларнинг бири “Учқўрғон форел балиғи” МЧЖдир.

    Форел ҳарорати 18 даражадан юқори бўлган сувда яшай олмайди. Сув мусаффо, яъни кислородга бой бўлиши керак. Учқўрғонни иккига бўлиб оқадиган Норин дарёси эса айни муддао эди.

    Куни кеча Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигида Тадбиркорлар кенгаши тузилди ва унинг биринчи йиғилишида вилоятда форел балиғи етиштириш ҳажмини 50 минг тоннага етказиш имкониятлари муҳокама этилди.

    Тадбиркорликнинг бошқа тармоқларида бўлгани каби, Наманган форелини ҳам ташқи бозорнинг таниқли брендига айлантириш чоралари кўрилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates