“Forest builder” — қишлоқ хўжалигида яна бир инновацион қурилма

    Кун сайин қуриб бораётган Орол денгизи атрофидаги ҳудудларда яшил ўрмонзорлар барпо этиш мақсадида экилаётган саксовул ўсимлиги уруғларини қўл меҳнатисиз, юқори аниқликда ерга қадашга мўлжалланган мазкур инновацияон қурилма мини қуёш панеллари ёрдамида мутлақо ёнилғисиз ишлайди.

    Бугун инновация, ахборот технологияларини ривожлантириш, барча жабҳаларда жорий этиш мамлакатимизда тараққиётнинг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Бу борада яратилаётган имкониятлар натижасида республикамизнинг энг чекка ҳудудларида яшайдиган ёшларда ҳам IT соҳасига қизиқиш ортиб, замонавий йўналишга оид билимларни эгаллаш, ўз ғояларини илм-фан билан боғлаган ҳолда ҳаётга татбиқ этиш истагидаги ўғил-қизлар сафи кенгайиб бормоқда. Президент қарори билан 2019 йил август ойида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Ёшлар академияси ана шундай илм-фан соҳасига қизиққан иқтидорли ёшлар учун имкониятлар платформасига айланмоқда.

    Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали 4 босқич талабаси Рустамжон Мадраимовнинг жамоаси ҳам 25 нафар иқтидорли ёшлардан ташкил топган. Улар яратган лойиҳалар орасида “Forest builder” деб номланувчи ускуна алоҳида ажралиб туради. Кун сайин қуриб бораётган Орол денгизи атрофидаги ҳудудларда яшил ўрмонзорлар барпо этиш мақсадида экилаётган саксовул ўсимлиги уруғларини қўл меҳнатисиз, юқори аниқликда ерга қадашга мўлжалланган мазкур инновацияон қурилма мини қуёш панеллари ёрдамида мутлақо ёнилғисиз ишлайди.

    — Она денгизимизнинг қуриши инсоният тарихидаги энг йирик экологик фожеалардан биридир. Саҳрога айланган денгиз тубидаги тузлар, қум-чанг ва заҳарли ўғитлар инсонлар ҳаёти ва табиатга хавф солмоқда, — деди Рустамжон Мадраимов. — Ўзбекистон бу борада дунёда мисли кўрилмаган тажрибага қўл урди — денгиз ўрнидаги саҳро ўрмонга айлантирилмоқда. Орол қуриши оқибатларига қарши курашда тупроқдаги чанг-тузларни шамол учиришига тўсқинлик қила оладиган саксовул ўсимлиги энг муҳим восита сифатида танланди. Шу боис, ҳозирда орол денгизи ҳудудида ўрмонзорлар барпо этишда саксовул ўсимлигидан кенг фойдаланилмоқда. Аммо саксовул уруғини экишга мўлжалланган махсус ускуна ишлаб чиқилмагани боис, бу вазифа қўл меҳнати ёрдамида амалга оширилиши кўплаб қийинчиликларни юзага келтиряпти. Биз таклиф этаётган ускуна эса ўсимлик уруғларини 90% аниқликда, мутлақо қўл меҳнатисиз экиш имконини беради.

    Инновацион ва тежамкор ускуна қайта тикланувчи энергияда ишлашга мўлжалланган бўлиб, ўзидан зарарли газлар тарқатмайди. Масофадан бошқарилувчи мазкур қурилмадан нафақат саксовул уруғларини экиш, балки полиз экинлари учун зарарли ҳашоратларга қарши курашиш, пахта экинзорларини юмшатиш ҳамда экинларга турли хил ўғитлар сепишда ҳам самарали фойдаланиш мумкин. Бунда фақат ускунанинг махсус қисмларини ўзгартириш кифоя.

    Айни вақтда “Forest builder” қурилмасининг икки хил намунавий нусхаси — тракторга тиркалган ҳолда ва қайта тикланувчи энергияда ишловчи турдагиси ишлаб чиқилган бўлиб, улар шўрланган қумли ҳудудларда синовдан ўтказилди. Жамоа аъзолари ускунага муаллифлик ҳуқуқини олганларидан сўнг уни кенг миқёсда ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

    Ирода ТОШМАТОВА,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates