Фойдаланилмаган таътиллар учун қарийб 50 миллион сўм компенсация ундирилди

    Ушбу давр мобайнида мактабнинг собиқ директори А.Тошмуродовга фойдаланилмаган таътиллар учун жами 48 343 008 сўм миқдорида компенсация пуллари тўланмаган.

    Нарпай туман “Аҳиллик” маҳалласида яшовчи фуқаро А.Тошмуродов Нарпай туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори лавозимидан озод қилингач, унга 2016-2022 йиллар давомида фойдаланилмаган йиллик меҳнат таътиллари учун компенсация пуллари тўлаб берилмаган.

    Бу мазкур мактаб маъмуриятининг туман адлия бўлимига юборилган жорий йил 5 сентябрдаги 113-сон хатида ҳам ўз тасдиғини топган бўлиб, ушбу давр мобайнида мактабнинг собиқ директори А.Тошмуродовга фойдаланилмаган таътиллар учун жами 48 343 008 сўм миқдорида компенсация пуллари тўланмаган.

    Фуқаронинг ушбу ҳолат юзасидан туман адлия бўлимига қилган мурожаати ўрганилганда А.Тошмуродов билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирининг 2022 йил 30 июлдаги 133-К-сонли буйруғига асосан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 99-моддасига асосан бекор қилинганлиги аниқланди.

    Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 151-моддасига асосан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланиши керак.

    Қонун талабларидан келиб чиқиб туман адлия бўлими томонидан кўрилган таъсир чоралари натижасида фуқаро А.Тошмурадовга 48 343 008 сўм миқдоридаги компенсация пуллари тўлаб берилишига эришилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates