Тўйиб ухламаслик дунё иқтисодиётига қанча зарар етказмоқда?

    Кунига 6 соатдан кам ухлайдиган ходимнинг ўртача иш унумдорлиги кунига 7-9 соат ухлайдиган ҳамкасбининг меҳнат унумдорлигига қараганда 2,4 фоиз паст бўлади.

    Уйқу нафақат саломатлигимизни асраш, балки глобал иқтисодий тараққиётни таъминлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари тўйиб ухламасликнинг дунё иқтисодиётига таъсирини ўрганиб чиқди. Демак, бирма-бир кўриб чиқамиз.

    Уйқунинг меҳнат унумдорлигига таъсири:

    – Кембриж университети ва Rand Yevropa ҳисоботига кўра, етарлича ухламаслик меҳнат унумдорлиги паст бўлишидаги энг катта омилдир;

    – кунига 6 соатдан кам ухлайдиган ходимнинг ўртача иш унумдорлиги кунига 7-9 соат ухлайдиган ҳамкасбининг меҳнат унумдорлигига қараганда 2,4 фоиз паст бўлади. Бу йилига 6 иш кунини йўқотиш билан баробар;

    – уйқусизлик АҚШ иқтисодиётида макро даражада ҳар йили 1,23 миллион иш куни йўқотилишига олиб келади. Бу тахминан 9,9 миллион иш соати демакдир.

    Иқтисодий харажатлар:

    – Rand cаломатлик журналида чоп этилган илмий мақолада таъкидланишича, кам ухлаш АҚШ, Англия, Германия, Япония ва Канада иқтисодиётига йилига 680 миллиард долларгача зарар етказади. Демак, тўйиб ухламаслик оқибатида етадиган зарар АҚШ ЯИМнинг 2,28 фоизини, Германия ЯИМнинг 1,56 фоизини, Япония ЯИМнинг 2,92 фоизини, Австралия ЯИМнинг эса 1 фоизини ташкил этади.

    Иқтисодий имкониятлар:

    АҚШда уйқу технологияларига доир патентлар сўнгги 10 йил ичида йилига ўртача 12 фоизга ошган. Прогнозлар шуни кўрсатадики, 2026 йилга бориб уйқу қурилмаларининг умумий қиймати глобал бозорда 32 миллиард долларгача етади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates