Таътилда бўлганларга мукофот пули берилмайдими?

    – Ишхонада таътилга чиққандим. Яқинда ҳамкасбларимга мукофот пули берилибди, лекин менга тушмади. Сабабини сўраганимда таътилда эканимни айтишди. Ўз хоҳиши билан таътилда бўлганлар ёки “болничний”дагиларга мукофот пули берилмайдими?

    — Меҳнат кодексининг 72-моддасининг 1- қисмига кўра, меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир.

    Ушбу кодекснинг 73-моддаси 2-қисми 5-бандига кўра, меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви билан меҳнат ҳақи миқдори ва меҳнатнинг бошқа шартлари белгиланади. Шунингдек, ходим ва иш берувчи ўртасида жамоат шартномаси тузилган бўлиши, унда ходим ва иш берувчининг ўзаро мажбуриятлар акс эттирилган бўлиб, шу билан бирга меҳнатга ҳақ тўлаш шакли, тизими ва миқдори, пул мукофотлари, нафақалар, компенсациялар, қўшимча тўловлар кўрсатилган бўлиши лозим.

    Юқоридаги қонун нормалари асосан сизга иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси ҳамда жамоат шартномаларида кўрсатилган шартлар асосида мукофот пули берилиши лозим. Мукофот пули ходимни рағбатлантириш туридан фарқли равишда, ходимга интизомий жазо чораси қўлланилган ҳолда ҳам тўлаб берилиши лозим.

    Шундан келиб чиқиб, агар сизга меҳнат таътилига чиққанлигингиз муносабати билан ёки меҳнатга лаёқатсиз бўлган – “болничний”га чиққан даврингизда иш берувчи томонидан мукофот пули тўланмаган бўлса, ҳудудийлик бўйича ўзингиз яшаш манзилингизда жойлашган ёки иш жойингиз жойлашган жойдаги фуқаролик ишлари бўйича тегишли туманлараро судига мукофот пулини ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилиш ҳуқуқингиз мавжуд.

    Гўзал Абдурахманова,

    Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates