баннер
10 апр 2025
22:52

    Масофадан туриб ишловчи ходим меҳнат таътилини олиши мумкинми?

    Жамиятимизда ахборот-технологияларининг жадал ривожланиши натижасида ҳуқуқ соҳасида ҳам янги ва ҳар хил муносабатлар шакллари вужудга келмоқда. Улардан бири, масофадан туриб ишлаш ҳисобланади.

    Меҳнат кодексининг 452-моддасига мувофиқ, масофадан туриб ишлаш тушунчасига таъриф берилган.

    Хусусан, масофадан туриб ишлаш меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат вазифасини иш берувчи жойлашган ердан, ташкилотнинг алоҳида тузилмасидан (шу жумладан бошқа ерда жойлашганларидан) иш берувчининг бевосита ёки билвосита назоратида бўлган стационар иш жойидан, ҳудуддан ёки объектдан ташқарида бажаришдан иборат бўлиб, бунда мазкур меҳнат вазифасини бажариш ҳамда уни бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича иш берувчи билан ходим ўртасида ҳамкорликни амалга ошириш учун ахборот-телекоммуникация тармоқларидан, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш шарт бўлади.

    Меҳнат кодексининг 462-моддасида масофадан туриб ишловчи ходимнинг ҳар йилги меҳнат таътилини бериш асослари белгиланган. Унга мувофиқ:

    Агар масофадан туриб ишловчи ходим меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ёки меҳнат шартномасига мувофиқ давомийлиги узоқроқ бўлган ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга бўлмаса, унинг ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календарь кундан кам бўлиши мумкин эмас.

    Масофадан туриб ишловчи ходимга ҳар йилги меҳнат таътилини ва бошқа турдаги таътилларни бериш тартиби масофадан туриб ишлаш ҳақидаги меҳнат шартномасида ушбу Кодексга ҳамда меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech