700 дан ортиқ ходимнинг таътил пуллари тўлаб берилди

    Аниқланишича, ходимларга таътил пуллари 898 миллион сўм кам тўланган.

    Жорий йилнинг ноябрь ойида Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Қарши давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-35-сон "2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги фармони ижроси таҳлил қилинди.

    — Таҳлил натижасига кўра, йиллик меҳнат таътилига чиққан ходимларга йиллик меҳнат таътил пуллари тўлиқ тўланмасдан 3 ва 5 кунга кам ҳисоблаб тўлаб берилганлиги аниқланди.

    Ваҳоланки, юқоридаги Фармоннинг 3-бандида ҳар йилги меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда меҳнат таътилининг амалдаги давомийлиги ҳисобга олиниши ва унга ушбу Фармоннинг 1-банди "а" кичик бандида белгиланган қўшимча дам олиш кунлари қўшилиши белгиланган бўлсада лекин таътил пуллари кам тўлаб келинган.

    Адлия аралашгач, Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Қарши давлат университетига жорий йилнинг 17 ноябрь куни тақдимнома киритилди. Тақдимнома натижасида 751 нафар ходимга 898 млн. кам тўланган таътил пуллари тўлаб берилди, — дейди Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Э. Исмоилов.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates