“Ҳозирда Франция шарқида машғулотларда иштирок этган иккита Alpha Jet патрул хизмати самолёти билан ҳалокат юз берди. Фавқулодда вазиятлар хизматлари ички ишлар ва мудофаа вазирликлари мувофиқлигида ишга киришди”, деб ёзди у X ижтимоий тармоқда.
Франция ҳарбий-ҳаво кучларидаги манбанинг Франc-Пресс агентлигига маълум қилишича, иккита самолёт Сен-Дизьедаги 113-авиабаза яқинида (Юқори Марна департаменти) тўқнашган. Икки нафар учувчи ва бир йўловчи самолётни тарк этишга муваффақ бўлишган ва омон қолишган, деди манба.
Ўтган йили август ойида мамлакат шарқидаги Мерт ва Мозель департаментида жанговар маневрни машқ қилиш пайтида иккита Rafale қирувчи самолёти ҳам тўқнашиб кетган эди. Қирувчи самолётлардан бирида бўлган икки нафар учувчи ҳалок бўлганди, деб хабар беради ria.ru.