Фрязинодаги ёнғин оқибатида саккиз киши ҳаётдан кўз юмди

    Дастлабки маълумотларга кўра, Москва яқинида Фрязинодаги собиқ илмий-тадқиқот институти биносида кучли ёнғин электр тармоғида юзага келган носозлик туфайли юзага келган.

    Бу ҳақда оператив хизматлар хабар бермоқда. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

    Фрязинодаги ёнғин оқибатида саккиз киши ҳаётдан кўз юмди. Уларнинг икки нафари деразадан ўзини ташлаган, бино ичида бўлган яна олти нафари куйиш ёки тутундан бўғилиб қолиш оқибатида вафот этди. Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғин майдони беш минг квадрат метрни ташкил этади, деб хабар беради lenta.ru.