Ўта оғир жиноят содир этган шахс қидирилмоқда

    Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар бермоқда.

    1986 йилда туғилган Абишов Алихан Нурдиллаевич ўта оғир жиноят содир этганликда гумонланмоқда.

    «Ҳурматли Тошкент вилояти аҳолиси ва меҳмонлари! Агарда сиз, Абишов Алихан ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз ёки унга ўхшаш шахсни кўрсангиз, 70-712-68-10 98-115-17-78 99-406-68-06 ёки 102 рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз.

    Амалий ёрдамингиз учун олдиндан миннатдорлик билдирамиз! Махфийлик кафолатланади», дейилади хабарда.