“Фукусима-1” АЭС сувининг янги партиясини океанга оқизиш ишлари якунланди

    Фукусима-1 АЭСнинг оператори ТЕРСО компанияси душанба куни таркибида радиоактив моддалари кам сувни океанга оқизиш ишларини якунлади.

    Бу мазкур АЭСдан ўтган йилнинг августидан буён ўнинчи, жорий молиявий йил бошидан бери олтинчи бор сувнинг океанга қуйилишидир.

    Бу ҳақда Киодо агентлиги хабар берди.

    17 октябрдан бери океанга 7800 тонна таркибида кам миқдорда радиоактив моддалар мавжуд сув оқизилди. Ушбу вақт оралиғида оқизиш жойи яқинида олинган сув намуналарига кўра, тритий миқдори бир литрда 48 беккерелни ташкил этди, бу ЖССТ ичимлик суви бўйича тавсияларидан сезиларли даражада паст.

    Аввалгилари билан ҳисоблаганда ҳаммаси бўлиб 70 минг тонна сув океанга қуйилди, деб хабар беради ria.ru.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates