Фуқарога 50 гектар ер майдони олиб беришни ваъда қилган муҳандис ва бош мутахассис ушланди

    Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-каналида маълум қилинди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

    Тадбирда Давлат кадастрлари палатасининг Когон тумани филиали муҳандиси Ф.Х. ва туман ҳокимлиги бош мутахассиси С.Р.лар фуқаро А.нинг ишончига кириб пора беришга далолат қилиб, унга захирадаги ер майдонидан 50 гектарини ажратиб бериш эвазига 600 АҚШ доллари ва 1,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates