Фуқароларга нисбатан жисмоний куч ишлатган ходим тизимдан бўшатилди

    Ижтимоий тармоқда ИИО ходими фуқароларга куч ишлатгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ баёнот билан чиқди.

    Баёнотга кўра, ҳодиса жорий йилнинг 9 июнь куни Самарқанд шаҳар Даҳбет кўчасида содир бўлган.

    Фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тунги хизматга жалб қилинган Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ профилактика инспектори С.Эшонқулов соат 22:00 ларда Самарқанд шаҳар Даҳбет кўчасидаги автомобиль йўлининг қатнов қисмида фуқаролар жанжал қилаётганини кўриб, уларни 6-сон ИИБга олиб бориб, уларнинг содир этган қилмишини расмийлаштириши давомида, профилактика инспектори ва ушбу шахслар ўртасида келишмовчилик юзага келган.

    Жараёнда профилактика инспектори икки нафар фуқароларга нисбатан (улардан бири аёл) амалдаги қонунчиликка зид равишда жисмоний куч ишлатган.

    Ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, профилактика инспектори С.Эшонқулов ички ишлар органлари сафидан бўшатилган.

    Тўпланган ҳужжатлар иштирокчиларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура органларига юборилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates