Ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ушланган шахс тегишли тартибда ҳудудий ИИБга олиб борилган.
Маълум бўлишича, у Тошкент шаҳрида яшовчи 1994 йилда туғилган фуқаро Ш.А бўлиб, 2023 йилнинг октябрь ойида ўзганинг «Оних» автомашинасини сотиб олиш шарти билан 10 кун муддатда (21 минг АҚШ доллари) тўлаб беришини айтиб машинани олиб кетган ва сохта ҳужжат тайёрлаб, бошқа бировга сотиб юборган.
Олинган пулларни эса шахсий эҳтиёжи учун ишлатиб юборган. Суд томонидан унга нисбатан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш бўйича ажрим чиқарилган.