Тошкент вилоятида ИИБ биносига олиб кетилган ака-укалардан бири вафот этди

    Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг Матбуот котиби Бобур Тўлаганов Бекобод шаҳрида ички ишлар идорасига олиб кетилган фуқаролардан бири вафот этгани юзасидан тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

    Маълум қилишича, Бекобод шаҳар Жиноят ишлари бўйича судига ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми «е,к,л» бандлари билан айбланувчи 33 ёшли фуқаро Х.Ю.га нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқишлик учун юборилган.

    Жорий йилнинг 19 июнь куни Бекобод шаҳар суди томонидан мазкур жиноят ишини кўриш жараёнида, айбланувчи Х.Ю.нинг акалари 1981 й.т. Д.Ю. ва 1978 й.т. Д.Ю.лар укасига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлангандан норози бўлиб, суд залида жанжал кўтаришгани оқибатида жамоат тартиби бузилиши юзага келган.

    Мазкур ҳолатда жамоат тартибини тиклаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида суд залига ҳудудий ички ишлар бўлими ходимлари чақиртирилган.

    Чақирувга асосан етиб келган уч нафар ИИБ профилактика инспекторлари томонидан жанжал бартараф қилиниб, ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш мақсадида воқеа иштирокчилари шаҳар ИИБ биносига олиб борилган.

    ИИБ биносига кириш йўлагида, фуқаролардан бири 1981 й.т. Д.Ю. соғлиги ёмонлашиб ҳушини йўқотган.

    Ходимлар фуқарони хизмат автомашинасида шаҳар шифохонасига олиб борганлар. Тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан кўрикдан ўтказилган вақтида Д.Ю. вафот этганлиги аниқланган.

    Ҳозирда фуқаронинг ўлими сабабларига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳолат прокуратура органлари томонидан назоратга олиниб, суруштирув ишлари олиб борилмоқда. СТE хулосасига кўра қўшимча ахборот берилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates