Ички ишлар органи ходимига тан жароҳати етказган фуқарога терговга қадар текширув тайинланди

    Ижтимоий тармоқларда ИИО ходимига нисбатан фаол қаршилик кўрсатиш ҳолати акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

    Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан муносабат билдирилди.

    Таъкидланишича, шу йилнинг 19 август тунги соат 02.00 ларда Бектемир туманидаги бозор ҳудудида тунги хизматга жалб қилинган Бектемир тумани ИИО ФМБ ППХ инспектори сафдор Ж.Ражабов транспорт воситаси тўхтаб туриш тақиқланган жойга қўйилгани ҳолатини аниқлади.

    Ушбу транспорт воситаси бошқа транспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишига халақит бергани сабабли Ж.Ражабов Саптива русумли автомашина эгасига чақиртирган ва транспорт воситасини олиб қўйишини сўраган. Бироқ 1990 йилда туғилган Шавкат Абдуллаев ИИО ходимининг қонуний талабини бажармасдан, унга фаол қаршилик кўрсатиб, сафдор Ж.Ражабовни уриб тан жароҳати етказган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates