Тошкентда юзини аниқлаб бўлмас даражада ёпиб юрган йигит ушланди

    Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида 19 июнь куни жамоат жойида юзини таниб бўлмас даражада ёпиб юрган йигит ушланди.

    Қайд этилишича, «Чорсу» бозори олдида қора рўмол кийган, аёл кўринишидаги шахс ўз ҳаракати орқали шубҳа уйғотгани учун туман ИИБ ходимлари томонидан тўхтатилган. Сўнг шахсига аниқлик киритиш мақсадида туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимига олиб борилган.

    «Газета.уз»нинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги манбасига таяниб ёзишича, текширув вақтида ушбу шахс Тошкент вилояти Бўка туманида яшовчи 22 ёшли Б.П. (эркак) экани аниқланган.

    Суриштирув давомида у 2023 йил октябрь ойида Россиянинг Москва шаҳрига ишлаш мақсадида кетиб, 2024 йил 17 июнда қайтгани, 19 июнь куни яшаш манзилидан чиқиб, «Чорсу» бозори томонга айланиш мақсадида келгани маълум бўлган.

    У ИИБ ходимлари томонидан тўхтатилиб текширилганда қонуний талабга бўйсунмай, фаол қаршилик кўрсатган. Суриштирув давомида фуқаро ёшлик чоғидан буён аёлларга хос кийинишга қизиқиб, кўча-кўйда овоз тонини майин қилиб, аёллар овозига ўхшатиб гапириши, вақти-вақти билан бурқа-ҳижоб ўраб юриши аниқланди, — дейилади хабарда.

    Ҳолат юзасидан йигитга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194- (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик), 195- (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) ҳамда 184−4-моддалари (жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган кўринишда бўлиш)га асосан хужжатлар расмийлаштирилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates