Фуқароларни чув тушириб келган “сохта маклер” қўлга олинди

    У ўзини “Уй эгаси” сифатида таништирган ҳолда, олдиндан бошланғич тўлов сифатида пулларни ўтказиб олиб, ёзишмаларни ўчириб юбориш орқали бойлик орттириб келаётгани маълум бўлди.

    Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида яшовчи 56 ёшли З.М. мурожаат қилиб, ўз аризасида номаълум шахс Телеграм мессенжери орқали ўзини гўёки ижара учун эълон қилинган уй эгаси сифатида таништириб, унинг ишончига кириш орқали, олдиндан тўловни бир қисмини беришни айтиб, унинг банк картасидан 1 млн 500 минг сўм миқдоридаги пулларни алдов йўли билан ўтказдириб, суҳбат ёзишмаларини ўчириб юборганини маълум қилган.

    Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Тошкент вилояти, Сергели туманида яшовчи 24 ёшли Ф.Д. содир этгани аниқланди.

    Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Ф.Д. интернет фойдаланувчиларига Телеграм орқали ўзини “Уй эгаси” сифатида таништирган ҳолда, уларни қизиқтириб, олдиндан бошланғич тўлов сифатида пулларни ўтказиб олиб, ёзишмаларни ўчириб юбориш орқали қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётганлиги маълум бўлди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ф.Д.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates