Фирибгарлар кўпинча YouTube видеохостинги, Telegram мессенжери каби платформаларда ўзларини «крипто эксперт» ёки «инвестиция гуруҳи» сифатида кўрсатиб, одамларни чалғитишга ҳаракат қилишмоқда.
Фирибгарлик схемалари:
- Жонли трансляция давомида тез ва катта даромад олиш ваъдалари;
- «Фақат бугун» ёки «чекланган муддатда» каби иборалар билан шошилинч қарор қабул қилишга мажбурлаш;
- «Махсус тренинглар» ёки «крипто-саводхонлик курслари»ни сотиб олишни тавсия қилиш.
Шуни ёдда тутингки, крипто-активлар айланмаси соҳасида ноқонуний фаолият олиб бориш, яъни, олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш ҳамда лицензиясиз хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш қонунчиликда жавобгарликка сабаб бўлади.
Жонли трансляция орқали фирибгарлик схемаларидан огоҳ бўлинг ва шубҳали таклифларга учманг!