Фуқаролик судларининг фаолияти сарҳисоб қилинди

    Фикр 16 июл 2021 1515

    Мамлакатимизда сўнгги йиллар давомида суд-ҳуқуқ соҳасида дунё ҳамжамияти тан олаётган қатор ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.

    Айниқса судьяларнинг мустақиллигини таъминлашга ҳамда мавжуд бўлган муаммоларни бартараф қилишга қаратилган кўплаб қонунлар ва норматив ҳужжатлар қабул қилинаётганлигига гувоҳ бўлиш мумкин.

    Жорий йилнинг 1-ярим йиллигини сарҳисоб қилар эканмиз, бунда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон Республикаси суд тизимида туб бурилиш ясалиб, янги босқичга кўтарилганлиги, бу билан одил судловга эришишда фуқаролар ва юридик шахсларга янги кенг имкониятлар яратилганлигини эътироф этмаслик мумкин эмас.

    Амалга оширилган ислоҳотлар натижасида бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг назорат инстанцияси тугатилиб, ишларни кассация тартибида кўриш тартиби жорий этилиши билан бирга, ҳар бир кассация шикояти судлов ҳайъати томонидан суд мажлисида кўриб чиқилмоқда.

    Вилоят ва унга тенглаштирилган судларда эса ишларни кассация инстанциясида кўриш қисқартирилиб, фақат апелляция инстанциясида кўриш ишларни кворум йўқлиги сабабли бошқа ҳудуд судларига юборилишига чек қўйди.

    Судлар фаолиятига ахборот-коммуникация технологиялари жорий қилиш орқали соҳани очиқлиги, шаффофлиги, тезкорлигини таъминлаш мақсадида Олий суднинг интерактив хизматлар портали “Mysud.uz” сайти жорий қилинган. Ушбу порталда фуқаролар ва тадбиркорлар учун бевосита суд биносига келмасдан, масофадан туриб онлайн тартибда бир қатор хизматлардан фойдаланиш имконияти берилган.

    Фуқаролик ишларини судлар томонидан кўришнинг алоҳида жиҳати – бу суд процессида ўзини ҳақман деб ҳисобловчи икки тараф иштирок этишидир. Энг асосийси улар кўп ҳолларда низога қонун талаби нуқтаи назаридан эмас, балки ўзининг адолати юзасидан ёндашадилар. Чунки фуқаролик низоларида, хусусан оилавий ва маиший низолар бўйича суд мажлисларида кўпинча юридик билимга эга бўлмаган тарафларнинг ўзлари қатнашадилар. Фуқаролик ишларини кўришнинг мураккаблиги ҳам шунда.

    Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича туманлараро ва туман судларга 2021 йил 1-ярмида жами 13.501 та (2020 йил 1-ярмида 8.372 та) ишлар келиб тушган бўлиб, ўтган даврга нисбатан ишлар 61,3 фоизга (5.129 тага) кўпайган. Шундан 6.963 таси (5.996 та) фуқаролик ишларини ва 6.538 таси (2457 та) суд буйруқларини ташкил қилган. Ҳар бир судьяга ўртача бир ойда 116,0 та (71,4 та)дан иш тўғри келиб, судьяларнинг иш ҳажми ҳам 44 тага кўпайган.

    Албатта фуқаролик низоларининг кўпайишида халқимизнинг ҳуқуқий билими ортиб боришини ҳам кўришимиз мумкин.

    Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 5.473 та (4.409 та) фуқаролик ишлари кўриб якунланган бўлиб, низосиз талаблар бўйича 3.946 та (1644 та) суд буйруқлари чиқарилган.

    Фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги ва билимини ошириш мақсадида жами кўриб тамомланган ишларнинг 1.848 таси ёки 33,8 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган.

    Кўрилган 5.473 та фуқаролик ишларининг 4.998 таси ёки 91,3 фоизи бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилган бўлиб, шундан 4.215 таси ёки 77,0 фоизи қаноатлантирилган, 783 таси ёки 14,3 фоизи рад этилган, 191 та ёки 3,5 фоиз фуқаролик ишлари иш юритишдан тугатилиб, 284 та ёки 5,2 фоиз даъво аризалар кўрмасдан қолдирилган. Кейинги ойга 1.164 та фуқаролик ишлари қолдиқ бўлиб ўтган.

    2021 йил 1-ярми якуни бўйича ўтган даврга нисбатан қуйидаги ишларнинг кўпайганлигини кўришимиз мумкин:

    Судлар томонидан кўрилган жами 5.473 та фуқаролик ишларининг асосий қисмини, яъни 2.347 та (858 та) сини ёки 42,9 (19,5) фоизини кредит шартномасидан келиб чиқадиган низолар ташкил қилган.

    Бундан ташқари қарз ундириш ҳақидаги ишлар 182 тага (188 тадан 320 тага), никоҳдан ажратишга оид ишлар 180 тага (746 тадан 926 тага), ишга тиклаш тўғрисидаги ишлар 49 тага (59 тадан 108 тага), алимент ундириш ҳақидаги суд буйруқлари 471 тага (717 тадан 1.134 тага), иш ҳақи ундиришга оид суд буйруқлари 357 тага (218 тадан 575 тага), солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги суд буйруқлари 1.104 тага (356 тадан 1.460 тага) кўпайган.

    Кредит, қарз, меҳнат низолари, алимент ва иш ҳақи ундириш, солиқ қарздорлигига оид ишларнинг кўпайиши карантин пайтида фуқаролар ва юридик шахсларнинг даромадлари камайиши ҳамда тўлов қобилиятининг пасайиши билан боғлиқдир.

    Никоҳдан ажратиш тўғрисида кўрилган жами 926 та фуқаролик ишларининг 406 таси ёки 43,8 фоизи қаноатлантирилган ва тарафлар никоҳдан ажратилган бўлиб, қолган 56,2 фоиз ишларда тарафлар никоҳдан ажратилмаганлар. Шу билан бирга Жиззах вилоят суди Раёсатининг 2021 йил 28 июндаги 5р-51-21-сонли қарори билан никоҳдан ажрашиш ҳақидаги фуқаролик ишларининг умумлаштирилиши муҳокама қилиниб, никоҳдан ажратишларнинг сонидан келиб чиққан ҳолда Жиззах вилоятидаги 323 та фуқаролар йиғинлари тоифаларга (қизил 50 та, сариқ 100 та, яшил 173 та) ажратилди ҳамда оилаларни сақлаш бўйича тегишли чораларни амалга ошириш белгиланди.

    Фуқаролик-ҳуқуқий низоларида суд қарори бир тарафнинг фойдасига чиқса, аксинча иккинчи тарафнинг зарарига чиқади. Бу табиий ҳолат, чунки қарорни ҳар иккала тараф фойдасига чиқаришнинг имконияти йўқ. Бу эса ўз навбатида бир тарафнинг суд қарорларидан норозилигини келтириб чиқаради.

    Биринчи инстанция тартибида кўрилган жами 5.473 та фуқаролик ишларининг 265 таси ёки 4,8 фоизи Жиззах вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида апелляция шикояти ва протестлари асосида кўрилган.

    Давлатимиз раҳбари томонидан қўйилган талаб бўйича бугунги кунда судья қабул қилган қарорининг мазмунини суд мажлиси тугагандан кейин тарафларга тушунтириб бериш амалиёти ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Муқаддам судьялар суд қарорини фақат ўқиб эшиттириш билан кифояланганлар ва шу сабабли ҳам илгари суд қарорларига нисбатан шикоятлар кўп бўлган.

    Ўтган даврда судьялар томонидан суд қарорларининг мазмуни тушунтирилиши натижасида кўрилган 5.208 та ёки 95,2 фоиз фуқаролик ишлари юзасидан тарафлар шикоят бермаганлар ва бу уларнинг суд қарорларидан норози бўлмаганликларини англатади.

    Апелляция инстанциясида кўрилган 226 та фуқаролик ишларининг 178 таси бўйича суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган, 4 таси келишув битими тузилганлиги сабабли иш юритишдан тугатилган, 24 та суд қарорлари ўзгартирилган, 20 та суднинг ҳал қилув қарори ва ажримлари бекор қилинган. Кўриш мумкинки, жами кўрилган ишларнинг бор йўғи
    0,36 фоиз суд қарорларигина бекор қилинган.

    2021 йил 1-ярми давомида фуқаролик ишлари бўйича судларга жисмоний ва юридик шахслардан жами 2.085 та мурожаатлар келиб тушган. Шундан 2.061 та мурожаатлар ўрганилиб, 112 таси қаноатлантирилган ва 1.949 таси юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган. 4 та мурожаат ҳисобот охирига қолдиқда қолган.

    Ҳисобот даврида Жиззах вилоят судлари томонидан жами 14 та умумлаштиришлар ўтказилиб, аниқланган қонун бузилишларни бартараф этиш юзасидан корхона ва ташкилотларга 12 та тақдимномалар киритилган. Фуқаролик ишларини кўриш жараёнида тарафлар ўртасидаги келишмовчиликлар натижасида келгусида жиноят ёки ҳуқуқбузарликлар содир этилиши мумкин бўлган ҳолатлар юзасидан 36 та хабарномалар юборилган.

    Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан бу даврда 104 марта лекция, учрашув, суҳбатлар қилинган, 116 марта ОАВларида ва 42 марта веб-сайтларда чиқишлар қилинган.

    «Бир суд бир инстанция» тамойили фуқаролик судларига қандай имкониятлар берди ва бу халқимизга қандай енгилликлар яратди деган савол пайдо бўлиши мумкин.

    Жорий йилдан бошлаб Президентимизнинг ташаббуслари билан мавжуд 7 та суд инстанциялари 3 тага қисқартирилди. Натижада биринчи инстанцияда кўрилган иш бир-икки ой ичида вилоят судининг апелляция инстанциясида ва 3-4 ой ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судида кўрилмоқда.

    Бу тамойил натижасида судлар мустақиллиги мустаҳкамлаш, бир судда фақат бир босқичнинг бўлиш, ишларни холис кўриб чиқишга замин яратиш, суд қарорларини кейинги босқичларда сифатли ва қисқа муддатларда кўриб чиқиш, йўл қўйилган хатоларни тез фурсатда бартараф этиш имкониятларини вужудга келтирди.

    Суд тизимида олиб бориладиган келгуси ислоҳотлар ҳам фуқаролар ва тадбиркорларнинг судларга мурожаат этишлари учун қулайликлар яратишга, уларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларни самарали тиклашга, судлар фаолиятига ахборот коммуникация технологияларини янада кенгроқ жорий этиш орқали очиқлик ва шаффофликни таъминлашга қаратилади.

    А.Шукуров,

    Жиззах вилоят суди
    фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates