баннер
31 мар 2025
16:48

    Қорақалпоғистон Республикаси судида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

    Матбуот анжуманида Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси Камал Тарихов ва бошқалар одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш мақсадида 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳақида тўлиқ ва батафсил маълумотлар берди.

    Таъкидланганидек, 2024 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 2323 та жиноят иши кўрилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ишлар сони 366 тага ёки 18,7 фоизга кўпайган.

    Кўриб тамомланган жиноят ишлари 70,9 фоизни ташкил этган. 2144 нафар шахсга жазо тайинлаш билан айблов ҳукми, 22 нафар шахсга оқлов ҳукми, 138 нафар шахсга жазо тайинламасдан айблов ҳукми чиқарилган. 77 нафар шахсга тайинланган жазо шартли ҳисобланиб, уларга нисбатан синов муддати белгиланган.

    Шунингдек, матбуот анжуманида Қорақалпоғистон Республикаси судлари тарихи китоби нашр этилганлиги таъкидланди.

    Қорақалпоғистон судларининг тарихи ва бугунги кунидан дарак берувчи, Қорақалпоғистонда суд органларининг шаклланиши ва ривожланишининг асосий босқичлари, мустақил суд ҳокимиятининг ташкил этилиши, шунингдек суд соҳасида хизмат қилган ва ҳозирги вақтда ўз фаолиятини олиб бораётган судья ва ходимлар ҳақида сўзловчи "Қорақалпоғистон Республикаси судлари: тарих ва бугун" деб номланган ушбу китоб ҳақида маълумотлар жамланган тақдимот ролиги намойиш этилди.

    Матбуот анжумани якунида оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди.

    Минажатдин Қутлымуратов,

    «Янги Ўзбекистон» мухбири.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech