Фуқарони тепган маҳалла раиси ишдан олинди

    Ижтимоий ҳаёт 28 ноябр 2022 2008

    Куни кеча иштимоий тармоқларда Яккасарой туманидаги «Армуғон» маҳалласи раиси томонидан фуқаро камситилгани ҳамда калтаклаганлиги ҳақида видеолавҳа тарқалди.

    Маълум бўлишича, жорий йилнинг 27 ноябрь куни тахминан соат 12.30 ларда 1963 йилда туғилган А.Қ. жамоат жойида, яъни Яккасарой тумани КХАЙ кўчасида 1973 йилда туғилган И.И. билан ўзаро келиб чиққан оғзаки можаро сабабли бир маротаба орқасидан тепган.

    Туман ҳокимлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, бугун «Армуғон» маҳалла гузарида ҳолат бўйича Яккасарой туман ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари О.Рихсибоев, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қуватлаш бўлими бошлиғи И.Хаитходжаев ҳамда туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қуватлаш бўлими бошлиғинининг маслаҳатчиси Т.Сайфуллаевлар ишитрокида йиғилиш ўтказилди.

    Аъзам Қодиров ўзининг бажараётган вазифасига номуносиб хатти-ҳаракатларни амалга оширгани учун 2022 йил 28 ноябрдан «Армуғон» маҳалласи раиси лавозимидан озод қилинди.

    Шунингдек, ИИББнинг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси ("Майда безорилик") билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Суд томонидан ҳуқуқбузарга нисбатан тегишли таъсир чоралари кўрилиши таъминланади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates