Фурқат Сидиқов БМТ Тамаддунлар иттифоқи олий вакили билан учрашди

    Халқаро ҳамкорлик 24 ноябр 2022 1759

    2022 йил 23 ноябрда Фес шаҳрида (Марокаш) бўлиб ўтаётган БМТ Тамаддунлар иттифоқининг тўққизинчи Глобал форуми доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Фурқат Сидиқов БМТ Бош котиби ўринбосари, Тамаддунлар иттифоқи олий вакили Мигель Анхел Моратинос билан учрашди.

    М. Моратинос БМТ Тамаддунлар иттифоқи глобал форумида иштирок этгани учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди.

    Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилиниб, бўлажак тадбирларни амалга ошириш юзасидан қўшма ҳаракатларни мувофиқлаштиришга келишиб олинди.

    Тузилма раҳбарига Ўзбекистонда бағрикенглик ва инсонпарварликни мустаҳкамлаш, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича ҳам маълумот берилди.

    Қайд этилганидек, Ўзбекистон Тамаддунлар иттифоқи фаолияти, унинг мақсад ва вазифаларини қўллаб-қувватлаган ҳолда ушбу ташкилот билан ҳамкорлик қилишга катта эътибор қаратади, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates